Хитойдаги компьютерлар ишлаб чиқарувчи "Леново" ширкати Американинг Ай-Би-Эм корпорацияси компьютер бўлими акциялари назорат пакетини сотиб олди. Харид 1 миллиард 250 миллион доллар, деб баҳоланмоқда.

Хитой ширкати Ай-Би-Эм акцияларини сотиб олгач, компьютер ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик 3 ширкатдан бирига айланди.