Покистон навбатдаги ракета синовини ўтказди.

Покистон армияси вакилининг хабар қилишича, синалган ракета ядровий каллак билан 700 километрли радиусда уча олади.
- Ўтказилган синов Кашмир муаммоси бўйича Покистон-Ҳиндистон музокараларига салбий таъсир қилмайди, - деб баёнот берди Покистон вакили.
Ҳар иккала қўшни мамлакат мунтазам равишда ракета синовларини ўтказиб туради.