Афғонистонда толибларнинг муайян қисми эълон қилинган амнистия доирасида қуролсизланишга тайёр, деб баёнот берди бугун мамлакатдаги Тинчлик сақловчи кучлар вакили Марк МакКенн.

Кобулда бўлиб ўтган брифинг чоғида у жумладан мана бундай деди:
"Жанггарилар орасида қуролни ташлаб, тинч ҳаёт қўйнига қайтишни хоҳлаётганлар бор, деб ҳисоблашимиз учун асосларимиз етарли".
Бироқ неча киши таслим бўлгани ҳақида Афғонистондаги Тинчлик сақловчи кучлар вакили хабар қилмади.