Бугун Ню Делида АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелд Ҳиндистон раҳбарияти билан учрашди.

Айни пайтда Ҳиндистон ҳукумати АҚШнинг Покистонга қурол сотиш режаси ҳақида ташвишланаётганини маълум қилди.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Натвар Сингх чоршанба куни парламентда қилган чиқишида АҚШнинг Покистонга қурол сотиши, бу мамлакат ва Ҳиндистон ўртасидаги тинчлик ўрнатиш музокаралри ва Ҳиндистоннинг АҚШ билан алоқаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтди.