Бугун ОПЕКка аъзо давлатлар вакиллари январ ойидан бошлаб нефт қазиб олишни кунига бир миллион бочкага камайтиришга келишдилар.

Келишувга бугун Миср пойтахти Қоҳирада уюштирилган Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг вазирлар даражасидаги анжуманида эришилди. Келишув эълон қилиниши билан Ню-Йорк ва Лондонда нефт нархи ўрта ҳисобда 50 центга кўтарилди.