Россиянинг Доғистон республикасида милиция ходимига суиқасд уюштирилди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Чеченистон чегарасига яқин жойлашган Хасавюрт шаҳар ички ишлар органи ходими жума куни кечқурун ишдан уйига қайтаётган пайтда отиб ўлдирилган. Танасига тўртта ўқ теккан милиция ходими касалхонада жон берган. Ҳозирда мазкур қотиллик бўйича текширув олиб борилмоқда.