Покистон Полицияси кеча Кветта шаҳрида содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинган 14 шахс ҳибсга олинганини маълум қилди.

Жума кунги портлаш оқибатида 11 одам нобуд бўлди, 20дан ортиқ одам яраланди. Мазкур портлаш учун масъулиятни кўпчиликка яхши танилмаган “Балучистон миллий армияси” деб аталувчи ташкилот ўз зиммасига олди. Кветта шаҳри Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Балучистон вилояти маркази.