Руминияда президентлик сайлови иккинчи босқичида мухолифат етакчиси — Бухарест шаҳри ҳокими Траян Басеску ғолиб чиқди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Басеску учун 51 фоиздан ортиқ сайловчи овоз берган. Унинг рақиби Адриан Настасе эса 49 фоиздан камроқ овоз тўплаган.
Бу ҳақда Адриан Настасе бугун бундай деди:
“Сайлов натижаларига кўра, Траян Басеску Руминиянинг навбатдаги президенти бўлади. Бу румин халқининг ҳоҳиши ва мен буни ҳурмат қиламан”.
Руминия ҳукумати президентлик сайлови иккинчи босқичи адолатли ўтишини ваъда қилган эди. Боиси, Траян Басескуни қўлловчи мухолифат томони ва нодавлат ташкилотлар ҳукуматни биринчи босқич натижалари қалбакилаштирганликда айблаган эди.