Москва шаҳрида сўл радикал гуруҳнинг тахминан 40 нафар вакили қўлга олинди.

Озодлик радиоси мухбири хабарига кўра, улар президент маъмурияти қабулхонасидаги хоналардан бирини эгаллаб олган эди. Бироз вақт муқаддам Миллий болшевик партияси раҳбарияти вакили Денис Оснач бу ҳаракат мамлакатда сайловларнинг қалбакилаштирилиши, мустақил телеканалларнинг ёпилиши, шунингдек, Россия ҳукуматининг Украина ва Абхазиядаги президентлик сайловларига аралашувига норозилик тарзида қилинаётганини билдирган эди.