Брюсселда Европа Иттифоқи ва Теҳрон расмийларининг Эрон ядровий дастури масаласига оид музокаралари бўлиб ўтди.

Эрон расмий вакили Хассан Равхоний Европа Иттифоқи раҳбарияти вакили Хавер Солана ҳамда Германия, Британия, Франция ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.
Учрашув давомида Хассан Равхоний бундай деди:
“Музокаралар бизнинг муносабатларимизда янги даврни бошлаб беради. Нафақат шу уч Европа давлати, балки бутун Европа билан муносабатларимизда ҳам янги давр бошланади”.
Европа давлатлари Эронга қатор соҳаларда иқтисодий ёрдам кўрсатишни ваъда қилмоқда. Бунинг эвазига Эрон уранни бойитиш саноатини тўхтатиши керак.
Германия Ташқи ишлари вазири Йошка Фишер АҚШ ни айни музокараларда қатнашишга чақирди. Фишер сўзларига кўра, бу мулоқотларни яна-да жадаллаштириши мумкин.