Шимолий Корея Япония томонидан иқтисодий санкциялар жорий этилишини "уруш эълон қилиниши", деб баҳолади.

Корея Халқ Демократик республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Япония жорий этаётган бундай чораларга қарши "самарали жисмоний" жавоб зарбаси беришга Пхеньян тайёр, деб баёнот берди.

Шимолий Кореяга қарши иқтисодий жазо чоралари кўриш таклифи бир қатор япон сиёсатчиларидан чиқмоқда. Уларнинг фикрича, бундай чора совуқ уруш даврида Шимолий Корея хавфсизлик хизмати томонидан япон фуқароларининг ўғирлаб кетилганига жавоб бўлади.
Яқинда Пхеньян вакиллари ўғирланган япон аёлнинг ҳокини унинг яқинларига топширган эди.