Жаҳон банки Қирғизистонга кредит ва грантлар кўринишида 38 миллион доллар ажратажагини бугун маълум қилди.

Банкнинг баёнотига кўра, ажратилаётган молиявий ёрдам Қирғизистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳамда таълим соҳасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади.