Афина шаҳри яқинида бугун эрталаб ичида 26 йўловчи бор автобусни гаровга олган икки қуролли шахс 10 кишини озод қилди.

Афина шаҳри ҳокими Эвангелос Мексис журналистларга жумладан бундай деди:
"Автобус Марафондан эрталаб соат 5:15ларда йўлга чиққан. Кейин Афина яқинидаги бошқа бир шаҳарчадан яна йўловчи олган. Биз ваҳима қилмаслигимиз керак. Бу вазият талаби. Мен ўринбосарим билан одамларни қутқариш учун барча ишни қилаяпмиз. Йўловчиларнинг аксарияти Афина ишлайдиган Марафон шаҳарчаси аҳолиси".

Баъзи маълумотларга кўра, автобусни гаровга олганлар албанлардир. Улар россиялик, деган тахминлар ҳам бор.
Гаровга олувчилар Грецияни тарк этиш учун самолёт беришларини талаб қилаётир.
Ройтер ахборот агентлиги хабарига қараганда, воқеа рўй берган жойга Албания ва Россия вакиллари етиб борган.
Юз берган ҳодиса туфайли Юнонистон Бош вазири Брюсселга, Европа Иттифоқи саммитига бормади.