Бугун Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган “Аш-шарқ ал-Асвад” газетаси таҳдид туфайли Бағдоддаги бўлими вақтинча ёпилишини маълум қилди.

Саудияга қарашли ушбу газета вакилларига кўра, қуролли шахслар газета мухбирига, агар газетада бир ҳафта ичида Умар Хадид ҳақида мақола эълон қилинмаса, таҳририят идорасини портлатиб юборамиз, деб таҳдид қилган. Хадид террорчиликда айбланган иорданиялик Абу Мусаб Аз-Зарқавийнинг ўринбосари, дея тахмин қилинмоқда.