Россия жанубидаги Доғистон аҳолиси Россия ҳарбийлари одамлар ўғирлаётганидан норозилик намойиши уюштирди.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Абдул Мусаевга кўра, тахминан 200 нафар доғистонлик Чеченистон чегараси яқинидаги Хасавюрт шаҳрига олиб борувчи катта йўлни тўсиб қўйган. Улар чечен жанггарилари билан ҳамкорликда гумон қилиниб, Россия ҳарбийлари томонидан ўғирланган одамлар қайтарилишини талаб қилганлар.