Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов “якшанба куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари демократик талабларга жавоб беради” - деди.

Ниёзовга асосланиб “Нейтральный Туркменистан” газетасининг билдиришича, туркманистонлик фаоллар сайловлар “олий демократик талаблар асосида ўтишини таъминлайди”.
50 ўринли Туркманистон Парламенти сайловларида иштирок этиш учун 140 номзод расман рўйхатдан ўтган.