Бугун собиқ Ироқ Президенти Саддам Ҳусайн бир йил олдин қўлга олинганидан бери биринчи марта ўз адвокати билан учрашди.

Адвокатлар гуруҳи раҳбари Зиёд ал-Ҳасавний адвокатларидан бири Саддам билан тўрт соат гаплашганини билдирди. Саддам қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум.
Иорданияда фаолият юритаётган Зиёд ал-Ҳасавний Саддам Ҳусайннинг саломатлиги яхши ва руҳи тетик, аҳволи бир неча ой олдин телевидение орқали оммага кўрсатилганидан кўра анча яхши. Собиқ Ироқ раҳбари қачон суд қилиниши маълум эмас.