Бугун Исроил ҳарбий кучлари Ғазо минтақасида фаластинлик муҳожирларнинг икки лагерига ҳужум қилгани оқибатида икки фаластинлик ҳалок бўлди.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра¸ бугун эрталаб Исроил танк ва булдозерлари Ғазо минтақаси жанубидаги Хон Юнис қочқинлар лагерига кириб бориб¸ биноларни буза бошлаган.
Исроил ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ ушбу ҳарбий амалиëтдан мақсад яҳудийлар яшайдиган туманлар яқинидаги лагерлардан ракета ҳужумларининг олдини олишдир.
Пайшанба куни Исроил ҳарбий базаси яқинида юз берган портлаш натижасида 11 исроиллик аскар яраланган эди.