Ироқ шимолида нефт қувури портлатилгани натижасида Туркиянинг Жайхон портига нефт экспорти тўхтилди.

Ироқ расмийларига кўра, шанбага ўтар кечаси Байжи яқинидаги нефт марказидан ўтган икки қувурнинг бири саботажчилар томонидан портлатилган. Қўшни давлатга кунига 500 минг баррел нефт жўнатиш қувватига эга бўлган ушбу қувурни 10 декабрда ҳам портлатишга уриниш бўлган.