Бугун Украинада президентликка номзодлар Виктор Юшенко ва Виктор Януковичлар ўртасида телемунозара бўлиб ўтади.

Улар сўнгги марта ноябр ойида, яъни сайловларнинг иккинчи давраси арафасида жонли эфирда шундай телемунозара ўтказишган эди. Сайловнинг иккинчи давраси натижалари сохтакорликлар боис бекор қилиниб, уни 26 декабр куни қайта ўтказишга қарор қилинди.