Айни пайтда Афғонистонда ҳам нотинч вазият хукм суряпти.

Мамлакат жанубида толиблар билан рўй берган отишмада тўрт нафар афғон аскари ҳалок бўлган. Афғонистоннинг Зобул вилоятидаги толиблар билан бошқа тўқнашувда эса икки нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган.