Афғонистон президенти Хомид Карзай ўз ҳукуматининг янги таркиби аъзолари фақат афғон фуқаролари бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

Президентнинг расмий вакили сўзларига кўра, қўш фуқаролиги бўлган вазирлар иккинчи паспортидан воз кечиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир вазирлик раҳбарида университет дипломи бўлиши лозим. Бу эса мамлакат конститутциясида белгиланган талабдир.