Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида Америка ҳарбий базаси миномётдан ўққа тутилди.

Пентагон расмийсининг билдиришича, 22 ҳарбий ўлдирилди, 50 нафардан ортиғи жароҳатланди. Ҳарбий базадаги барча ходимлар бошқа жойга кўчирилди.
Баакуба шаҳрида эса маҳаллий ҳукумат вакили ўлдирилди. Толиб Иброҳим исмли бу амалдорни ишга бораётган вақтда, йўлда ўлдиришди.
Шу бугуннинг ўзида Ироқ ғарбидаги Хит шаҳрида Америка ҳарбий ҳаво кучлари ҳужуми оқибатида, тахминан тўрт одам ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Америка ҳарбийлари бу хабарни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.