АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун Ироқнинг Мосул шаҳридаги АҚШ ҳарбий кучлари билан учрашди.

Унинг сафари олдиндан эълон қилинмаган эди.
Сешанба куни Мосулдаги ҳарбий базанинг ошхонасида юз берган партлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган эди. Ошхонани худкуш кимса портлатган¸ деб тахмин қилинмоқда.
"Бундай ҳужумларга дуч келар экансиз¸ беихтиëр савол туғилади: "25 миллион кишилик аҳолиси озодликка чиққан мамлакатда қандай қилиб бундай воқеа рўй берсин? Исëнчилар ой сайин ҳужум қилиб турибди. Бироқ ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ"¸ - деди АҚШ Мудофаа вазири.
Рамсфелд¸ шунингдек¸ ҳужум натижасида яраланиб¸ Мосул яқинидаги касалхонада даволанаëтганларни ҳам зиëрат қилди. Шундан сўнг у Тикритдаги ҳарбийлар ҳузурига борди. У ердан Фаллужа яқинидаги ҳарбий базага жўнаб кетди.
Рамсфелднинг сафардан мақсади АҚШ аскарларини Рождество байрами билан табриклашдир.