Бугун Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Исроилни Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақаси оккупациясини тугатиш ва фаластинлик маҳбусларни озод этишга чақирди.

Ўзининг сайлов олди кампаниясида қилган дастлабки чиқишида Аббос Исроил 1967 йилда босиб олган Фаластин ерларидан чиқиб кетиши лозимлигини айтди.
Аббос шунингдек интифада етакчиси Марван Борғутийнинг озод этилишини талаб қилди.