Бугун Покистонда аскарларни олиб кетаётган иккита машинага хужум уюштирилди.

Эрон чегараси яқинидаги Балида худудида содир этилган хужум оқибатида 4 нафар аскар ҳалок бўлди ва яна 4 нафари яраланди.
Чегара қўшинлари вакили полковник Муҳаммад Ризвон Малик ҳеч қайси жанггари гуруҳ хужум учун масъулиятни олмаганини маълум қилди.
Аниқланишича, хужум уюштирилган пайтда аскарлар чегара ҳудудларини патрул қилиб юрган.
Покистон, Афғонистон ва Эрон ўртасида наркотик ва қуроллар контрабандаси билан шуғулланувчи гуруҳлар одатда Балида чегара худудидан ўтади.