Тожикистондан олинган хабарда мамлакат Президенти Имомали Раҳмонов шу йилнинг августида ҳибсга олинган Генерал Ғаффор Мирзоевни давлат тўнтаришини режалаштирганликда айблагани айтилади.

Жума куни телевидение орқали чиқиш қилган Раҳмонов қотиллик ва бошқа айблар билан ҳибсда бўлган Мирзоев, уни президентлик лавозимидан ағдармоқчи бўлганини айтган.
Шунингдек Раҳмоновга кўра, шу йилнинг бошида ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура бинолари олдида содир этилган портлашларда ҳам Мирзоевнинг қўли бўлган.