Чеченистоннинг Гудермес районидаги Кошкелди қишлоғи яқинида бир гуруҳ қуролланган одамлар Россия ҳарбийларига ҳужум қилди.

Отишма давомида уч ҳарбий ўлди, беш нафари жароҳатланди. Озодлик радиоси мухбири хабарига кўра, ўтган тун давмида Россия ҳарбий ҳаво кучлари Веденск вилоятидаги Дишне-Ведено қишлоғи атрофини ҳаводан ўққа тутган. Россия ҳарбийлари тахминича, бу ерда дала командири Шамил Басаевнинг қуролланган гуруҳлар ўрнашиб олган.