Афғонистондан олинган хабарларда АҚШ ҳарбийларига уюштирилган хужум натижасида бир америкалик аскарнинг жароҳатлангани айтилмоқда.

Майор Марк МакКаннинг хужум Кунар вилоятининг Асадобод шаҳарчасида жума куни содир этилганини маълум қилди. Унинг айтишича, яраланган аскарнинг аҳволи яхшиланмоқда ва жароҳат ҳаёти учун хавфли эмас.
Ҳозирда Афғонистонда 18 минг аскардан иборат АҚШ ҳарбий кучлари Толибон ҳаракати ва Ал-Қойда террорчи гуруҳи аъзоларини қидирмоқда.