Янги йилнинг биринчи кунида Ироқда зўравонликлар яна давом этди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, пойтахт Бағдод жанубида йўл четида бомба портлагани оқибатида бир ироқлик нобуд бўлган, икки одам яраланган. Бағдод ташқарисида калласи олинган жасадлар топилган. Ҳозирча улар шахсияти аниқланмади.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Ал-Анбар вилоятида юз берган отишма натижасида бир америкалик аскар нобуд бўлган.
Айни пайтда, Бағдодда номаълум шахслар радикал шиа уламоси Муқтадо Ас-Садрнинг ёрдамчиларидан бирини отиб ўлдирди.