Тахминан 18 нафар ироқлик бугун Бағдод шимолидаги Балад шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида нобуд бўлди.

Қурбон бўлганларнинг кўпчилигини Ироқ миллий гвардияси аскарлари ташкил этади. Қурбонлар орасида бир нафар тинч аҳоли ҳам бор. Америка қўмондонлиги хабарига кўра, ҳайдовчи ҳудкуш Ироқ ҳарбийларини олиб кетаётган автобус яқинлашганда машинасини портлаган.
Бугун Абу Мусаб аз-Зарқавий гуруҳи интернет орқали бир видеоёзувни тарқатди. Унда жанггарилар беш нафар ироқлик ҳарбийни ўлдираётгани тасвирланган.