Миср Фаластинда сайлов яқинлашаётган бир вақтда Исроил қўшинларини ортга, эски позициясига қайтишга чақирди.

2000 йилда Исроил-Фаластин низолари кескинлашиб, Исроил қўшинлари Фаластин ҳудудига олиб кирилган эди. Исроил томони мунтазам равишда Ғазо минтақасида ҳарбий ҳаракатлар ўтказмоқда.
Кеча Фаластин президентлигига асосий номзод Маҳмуд Аббос исроилликларга қарши Фаластин қуролли гуруҳлари олиб бораётган ҳаракатларни маъқуллашини билдирди. Айни вақтда бунда тинч аҳолига қарата ўт очишни кескин қоралади. Маҳмуд Аббос фикрича, бу отишмалар Исроилнинг ҳудудга қўшин олиб киришига дастак бўлиши мумкин.
АҚШ Давлат Котиби бугун Исроил-Фаластин низолари юзасидан ҳам фикр билдирар экан, Маҳмуд Аббоснинг кечаги баёнотидан хавотир билдирди. Расмий Вашингтон фикрича, Фаластин қуролли гуруҳлари ҳаракатини жиддий муҳокама этиш лозим.