Ироқ Бош вазири Ияд Алавийнинг Бағдоддаги қароргоҳи ёнида мина ўрнатилган автомобил портлади.

Портлаш оқибатида уч одам қурбон бўлди, 25 га яқини жароҳатланди. Машинани худкуш ҳайдовчи бошқаргани хабар қилинмоқда. Портлаш содир бўлган вақтда Бош вазир иш ўрнида эмас эди ва унинг биносига ҳам жиддий шикаст етмади.
Балад шаҳрида ҳам автомобил портлади. Портлаш оқибатида Ироқ миллий гвардиясининг олти нафар аскари қурбон бўлди. Мосул шаҳрида бир полициячи минага учраб, портлади. Байжа шаҳрида қуролланган шахслар яна икки нафар полициячини отиб ўлдирди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл зўравонлик ҳаракатлари тўхтамаётганига қарамай, Ироқда 30 январга белгиланган умумхалқ сайлови қолдирилмаслигини билдирди.