Ғазодан олинган хабарга кўра, бугун Исроил танклари минтақа шимолига қарата ўт очган.

Хабар қилинишича, танклар Фаластин худудидаги шаҳарчадан қилинган хужумга жавобан ўт очган.
Фаластиндаги касалхона вакилларининг айтишича, танк хужуми оқибатида 7 фаластинлик қурбон бўлган, яна бир неча нафари жиддий жарохатланган.
Исроил медикларига кўра, яҳудийлар яшайдиган Ниссанит шаҳарчасига қарата отилган миномет снарярди болаларни олиб кетаётган автобус ёнига тушган. Воқеада икки киши енгил яраланган.
Кеча Исроил армияси Шимолий Ғазода амалга оширган ҳарбий операциядан кейин зўравонликлар авжига чиқди. Исроилнинг ҳарбий операцияси яҳудийлар яшаш жойларига ракета ва минометлар хужумининг олдини олиш учун амалга оширлгани айтилмоқда.
Айни пайтда, сайлов олди кампаниясини олиб бораётган фаластин раҳбари Маҳмуд Абос Исроилни сионист душман, деб атади.
Маҳмуд Аббос келаси якшанба куни бўладиган Фаластин президентилик сайловида етакчи номзод ҳисобланади. У Исроил танкларининг Ғазога қилган хужумидан сўнг ана шу сўзларни айтди. Хон Юнус шаҳарчасида ўз тарфдорлари олдида чиқиш қилган Маҳмуд Аббос Фалстинликлар сионист душман қўлидан шаҳид бўлган биродарлари руҳига ибодат қилажагини айтди.