Жанубий Осиёда юз берган табиий офат туфайли ота-онасидан ажраб қолган болалар одам савдоси билан шуғулланувчилар қурбонига айланиши мумкин, деб ташвиш билдирмоқда БМТ.

Ташкилот вакиллари қўлида жиноятчилар гуруҳларининг рўй берган фожиадан ўз мақсадларида фойдаланиб қолиш нияти борлиги тўғрисида ҳозирча тасдиқланмаган маълумотлар бор.
БМТ Ривожланиш дастури вакили Марк Браун чоршанба куни Жакартада Ройтер мухбирига бундай деди:"Ҳимоясиз қолган болаларнинг одамфурушлар қўлига тушиб қолиши даҳшатли, ўта даҳшатли фожиа бўлган бўлур эди. Ота-оналари ўлиб, болалар етим қоладиган, бошбошдоқлик ва ваҳима ҳукм сурадиган бундай вазиятлардан раҳм-шафқат нималигини билмайдиган корчалонлар фойдаланиб қоладилар".
Индонезия расмийлари қочқинлар лагерларини қўриқлашни кучайтириб, болаларнинг Ачех вилоятини тарк этишини вақтинча тақиқлаб қўйди.