Қозоғистон суди Қозоғистон Демркратик Танлови мухолфиат партияси фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Олмаота шаҳар прокуратураси Қозоғистон Деморактик Танлов партияси фаолиятини тўхтатиш ҳақида судга сўров юборган эди. Прокуратура кўра, мухолиф партиянинг яқинда қилган баёноти давлат хавфсизлигига оид қонунларга зид бўлган.
ҚДТ прокуратурани партия фаолиятини сиёсий сабабларга кўра тўхтатганликда айблади. Прокуратура бу айбловларни рад этди.