Сирдарё ҳавзасида сув тошиши таҳдиди йўқ

Сўнгги ўн йил мобайнида глобал илиқлашув оқибатида дунёдаги, жумладан Марказий Осиё тоғларидаги мангу музликлар эриши жараёни тезлашиб, тобора кичрайиб бормоқда. Айни пайтда, сўнгги беш йилда қишда қор аввалгига қараганда камроқ, ёмғир эса кўпроқ ёғаётгани кузатилмоқда. Бу эса дарё сувлари сатхи кўтарилиб, сув тошқинларига сабаб бўлмоқда.

Ёдингизда бўлса, ўтган йил қиш фаслида Қирғизистон ҳукумати аҳолини электр билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Тўхтағул сув омборидан кўпроқ сув оқизгани оқибатида Сирдарё сатҳи кўтарилиб, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги дарёбўйи минтақаларида сув тошқинлари юз берган эди. Айни пайтда, Қозоғистоннинг Чордара сув омборида ҳам сув сатҳи рекорд даражага кўтарилиб, тўғондан яқин-атрофдаги аҳоли пунктларига сув тошиши хавфи пайдо бўлган эди.

Сирдарё ўзанида жойлашган Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари бир неча марта учрашиб, табиий офат юз беришининг олдини олишга муваффақ бўлган эди.

Шунга қарамай, Марказий Осиёда сув тошқини муаммоси бартараф қилинди, деб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 2005 йил 4 январ куни Қозоғистон жанубидаги Қизилўрда вилоятининг Сирдарё ўзанида жойлашган Қармақши, Жалағаш ва Сирдарё туманлари ҳудудларига сув тошиши кузатилган. Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълумотига кўра, музлар эриб унинг парчалари оқиши натижасида Сирдарёнинг 8 – 10 метр қирғоғи ўпирилган ва бир неча квадрат километр майдонга сув тошган. Маълумотларга кўра, бу аҳоли пунктлари ва бошқа объектларга умуман тахдид солмайди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазири Серик Умбетов Озодлик радиосига ҳозирда Сирдарё суви ўтган йил шу пайтдагига қараганда анча кам экани ва дарё ўзанидан сув тошиши хавфи йўқлигини айтади:

“Қизилўрда вилоятида каналлар қирғоғини кўтариш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, сув тошмайди дейишимизга асосий сабаб, ҳозир Сирдарёда 2 миллиард 300 миллион куб метр сув бор. Ўтган йил шу пайтда дарёда 3 миллиард 750 миллион куб метр сув бор эди. Бу - ҳозир Сирдарёда ўтган йилдагига қараганда бир миллиард 450 миллион куб метр сув кам дегани. Бизнинг ҳисоб-китобга кўра, шу кунларда Сирдарёга кунига 45 – 50 миллион куб метр сув қўшиляпти. Агар вазият шундай давом этса, худо хоҳласа, март ойи охиригача қишдан эсон-омон чиқиб оламиз”.

Қизилўрда вилоят раҳбарлари Сирдарё бўйига навбатчилар қўйган ва улар дарё сув сатҳини мунтазам текшириб турибди. Қизилўрда ҳокими ўринбосари Қуттихўжа Идрисов вилоятдаги вазият ҳақида Озодлик радиосига шундай деди:

“Музлар эриши натижасида ҳозир дарёда муз парчалари сувга қўшилиб оқиб келмоқда. Техникамиз дарё бўйида ишга шай бўлиб турибди. Аҳоли пунктларига сув тошиш хавфи йўқ” - дейди вилоят ҳоким ўринбосари.

Қизилўрда вилоят сув хўжалиги бошлиғи Султонбек Таупбаев эса Сирдарёдан сув тошқини юз беришини қуйидагича изоҳлади:

“Об-ҳавога қараб Сирдарёга турли сув манбаларидан кунига 28дан то 80 – 100 куб метргаса сув қўшилади. Тахминан 50 йил олдин дарё ўзанига қурилган тўғонлар эскириб қолган. Тўғонлар орасидаги масофа 1 минг 200 кмни ташкил этади. Аслида тўғонлар оралиғи 400 – 500 километр бўлиши керак. Тўғон бўлмагани сабабли сув каналларга оқиб ўтмоқда ва сув сатҳи кўтарилиб дала майдонларига тошмоқда”.

2004 йил феврал ойида Чордарада тахликали вазият юзага келганида сув омборида 4 миллиард 860 миллион куб метрни сув бор эди. Бу лойиҳада кўзда тутилган сув ҳажмидан 340 миллион куб метр кам эди.

Маълумотларга кўра, шу кунларда Чордара сув омборида тахминан икки ярим миллиард куб метр сув сақланмоқда.

Сув омборидаги сўнгги вазият билан танишиш мақсадида биз Чордара сув омбори директори Худойберган Тўлаўғли билан телефон орқали суҳбатлашганимизди, ҳозирда вазият нормал экани ва сув тошиш хавфи йўқлигини айтди:

“Ҳозир Чордара сув омборида икки миллиард 600 миллион куб метр сув бор. Бу нормал холат. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сув тошиш хавфи йўқ. Бу йил ўтган йилдаги каби ходиса бўлишини кутмаяпмиз. Табиат қандай инжиқликлар кўрсатиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Қандай вазият юзага келиши мумкинлигини Сув хўжалиги қўмитаси башорат қилиш имкониятига эга” -дейди Чордара сув омбори директори.

Қозоғистондаги “Табиат” номли экологик ҳаракати раҳбари Мэлс Элеусизов ҳам Озодлик мухбири билан суҳбатда Қирғизистон электр ишлаб чиқариш мақсадида Тўхтағул сув омборидан кўпроқ сув оқизиши ҳисобига Сирдарё ҳавзасида сув тошқини юз беришини, аммо бу йил Сирдарё хавзасида сув тошиши хавфи йўқлигини айтади:

“Бу йил Сирдарёга кўп сув оқизилмади шекилли, айрим кичик майдонларга сув тошгани ҳисобга олинмаса, ўтган йилдагидек таҳликали вазият юзага келмади. Қозоғистон ва Қирғизистон олимлари масалани биргаликда жиддий ўрганиб чиқишлари лозим. Доим таҳликали вазиятда қолиш биз учун жуда ёмон” -дейди қозоғистонлик атроф-муҳит ҳимоячиси Мэлс Элеусизов.