Бугун Туркия Бош вазири Режап Тойип Эрдўған Россияга расмий сафарини бошлади.

Сафар чоғида икки томонлама иқтисодий алоқалар масалалрининг муҳокама этилиши кутилмоқда.
Сафра олдидан берган баёнотида Бош вазир Эрдўған 2004 йилда икки томонлама ҳамкорлик анча ривожлангани ва икк мамлакат ўртасидаги савдо 10 миллион АҚШ долларидан ошганини маълум қилди.
Бугун Эрдўғаннинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда. Шунингдек, эртага ҳам Эрдўған ва Путин ўртасида музокарал давом этиши айтилмоқда.
Сафар чоғида Туркия Бош вазирига энергетика, ташқи савдо, саноат ва меҳнат вазирлари ҳамда 500га яқин тадбиркорлар ҳамроҳлик қилмоқда.