Ню Йоркдаги Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини мухолифат партия фаолиятини таҳқиқлагани учун танқид қилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга йўллаган очиқ ҳатида Қозоғистон Демократик Танлови партияси фаолиятининг тўхтатилишини мамлакатда сиёсий кўппартиявиликни ривожлантиришга берилган зарба, деб баҳолади.
Ўтган ҳафта Олмота районлараро суди Қозоғистон Демократик Танлови партиясининг фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор Олмота шаҳар прокуратурасининг ҚДТ партияси давлат хавфсизлигига оид қонунларни бузганлиги ҳақида айбловларига жавобан чиқарилди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилоти суднинг мазкур қарори 2006 йилда бўладиган мамлакат президентлик сайловларидан олдин Қозоқ сиёсий мухолифатига берилган зарба, деб баҳолади.