Исроил Бош вазири Ариэл Шарон таклиф қилган янги ҳукумат таркиби парламент томонидан маъқулланди.

Ҳукумат таркибидан «Ликуд» ўнг қанот сиёсий блоги ҳамда Шимон Перес бошчилигидаги Меҳнат мухолиф партияси вакиллари ўрин олган.
Бу борада ўз муносабатини билдирар экан Шимон Перес жумладан шундай деди:
“Ҳукуматнинг жуда кўп қийинчиликлари бор. Бироқ қийинчиликлар бўлса-да тинчлик бўлгани яхши”¸ - деди янги ҳукуматда Бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган Шимон Перес.
Ариэл Шаронга кўра жорий ой охиридаёқ Ғазо минтақасини тарк этиш масаласи ҳукуматда овозга қўйилади.