Женевада 26 декабр куни рўй берган табиий офатдан зарар кўрган Жанубий Осиё давлатларига ёрдам кўрсатиш борасида халқаро конференция ўтмоқда.

Форумда 250 дан ортиқ ҳайрия ва ҳукумат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Дунё жамоатчилиги минтақага 2 миллиард 700 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишни ваъда қилган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти донор мамлакатлардан, ёрдамнинг асосий қисмини ой охирига қадар тақдим этишни сўрамоқчи.
Айниқса¸ Индонезия тезкор ёрдамга ўта муҳтожлиги айтилмоқда. Маълумки¸ Индонезияда ер силкиниши ва цунами оқибатида 104 минг одам нобуд бўлган. Минтақада тропик ёмғирлар бошланган, расмийлар дизентерия эпидемияси тарқалишидан хавотир билдирмоқдалар. Айни дамда Индонезия расмийлари мамлакат ташқи қарзларининг асосий қисмини бекор қилишни сўрамоқдалар.