Индонезия расмийлари табиий офат ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳайрия ташкилотлар ходимларини имкон қадар эхтиёт бўлишга чақирди.

Ҳукумат расмийларига кўра, Ачех вилоятида ҳукуматга қарши бўлган сепаратист-жанггариларнинг ҳужум уюштиришлари хавфи мавжуд.
БМТнинг Ачехдаги инсонпарварлик операциялари бошлиғи Жоэл Бутру ҳукумат расмийларининг бу баёнотини шундай изоҳлади:
“Индонезия ҳукумати барча бошқа ҳукуматлар қатори ўз мажбуриятини яхши тушунмоқда. Шу боис у мамлакат ичидаги ҳар қандай шахснинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда”¸ - деди БМТнинг Ачех вилоятидаги инсонпарварлик операциялари бошлиғи Жоэл Бутру.