Экстремистликда гумон қилинаётган исломчилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Германия бўйлаб кенг миқёсли амалиёт ўтказилди.

Биргина Ульм шаҳри полицияси қўлида экстремистик гуруҳларни молия билан таъминлаш, қалбаки ҳужжатлар ясаш ва контрабанда билан шуғулланган 20 киши устидан маълумотлар мавжуд.
Мамлакат бўйлаб 700 полициячи бир вақтнинг ўзида 50дан зиёд бино – хонадонлар, идоралар ва ҳатто масжидларда тинтув ўтказди.