Вашингтонда АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Сергей Иванов ва Доналд Рамсфелдлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Томонлар бир қатор масалалар, шу жумладан, Ироқдаги вазиятни муҳокама қилди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Рамсфелд жумладан, бундай деди:
"Коалициямизнинг мақсади шуки, Ироқни ироқликларнинг ўзи бошқарсин, мамлакатдаги хавфсизликни ҳам уларнинг ўзи таъминласин. Ироқ халқи ва ўтиш даври ҳукумати бу йўлда муайян ютуқларга эришди, бироқ Ироқ ҳали олдинда турган анча йироқ масофани босиб ўтиши лозим".