Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Олмаотада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, сўзлашувлар ўтказди.

Учрашувда асосий эътибор энергетика соҳасида Россия-Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилди.
”Мен Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро алоқаларнинг кейинги пайтларда юқори даражада бўлганлигини такидлаб ўтмоқчи эдим. Муносабатларимиз ривожидан биз хурсандмиз”, - деди президент Путин.
Россия Қозоғистон саммитида Каспий денгизи билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.