Абхазияда ўтган президентлик сайловида Сергей Багапш ғолиб топилди.

Абхазия Марказий сайлов комиссиясидан тарқатилган маълумотларга кўра, Багапш учун 91 фоиз аҳоли овоз берган. Багапшнинг рақиби, Халк партияси етакчиси Якуб Лакоба учун эса атиги 4 фоиз аҳоли овоз берган.
Маҳаллий конунлар буйича янги президентнинг инаугурацияси сайлов натижалари эълон килинганидан 30 кун ўтгач бўлиб ўтади. Багапш тарафдорлари белгиланган муддатни қисқартирилишини талаб қилмоқчи.