Россия шаҳарларида мавжуд имтиёзлар ўрнига пуллик компенсациялар бериш қарори кучга киргани туфайли норозилик акциялари ўтмокда.

Бугун Санкт-Петербургда нафақа ёшидаги фуқаролар Смольний ёнида норозилик митинги ўтказдилар. Самарада эса норозилик иштирокчилари йирик автомагистраллардан бирини тўсиб қўйди. Ҳудди шундай норозилик акцияси Череповецда ҳам бўлиб ўтди.
Россиянинг айрим вилоятларида маҳаллий ҳокимият томонидан имтиёзларни сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий таъминот учун қўшимча маблағ ажратиш ҳақида қарор қабул қилинди.