Америкалик Конгрессмен Кёрт Уэлдон Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги кўп томонлама музокаралар бир неча кундан сўнг қайта бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Ҳарбий масалалар бўйича Конгресс комиссияси раиси ўринбосари Уэлдон бошчилигидаги АҚШ делегацияси Шимолий Корея раҳбарияти билан Пхеньянда учрашув ўтказди.
Маълумки, АҚШ Шимолий Кореядан ҳеч қандай шартларсиз ядровий дастур устида олиб бораётган ишларини тўхтатишни талаб қилмоқда.
Ўтган йилнинг сентябр ойидан бери музокараларни бойкот қилиб келаётган расмий Пхеньян эса бунга жавобан хавфсизлик кафолатлари ҳамда салмоқли молиявий компенсация талаб қилмоқда.
Хабарни эфирга узатиш пайтида олинган маълумотларга кўра¸ Шимолий Корея ўз ядровий дастури хусусида кўп томонлама музокараларга розилик билдирган.