Ироқдаги шиа мазҳабига мансуб сиëсатчилар сунний мусулмонларни сайловни бойкот қилмасликка чақирдилар.

Суннийлар етакчилари 30 январга режаланган сайлов Ироқда барқарорлик учун кафолат йўқлиги учун бошқа муддатга кўчирилиши керак деб ҳисоблашади.
Ироқ расмийлари барқарорлик ўрнатиш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилишини айтишмоқда.
Сайлов пайтида транспорт қатнови чеклаб қўйилиши ана шу тадбирлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Сайловда Ироқ шиалари номзоди Али Систоний гуруҳи ғолиб бўлиши таҳмин қилинмоқда.