Тошкентдан олинган яна бир хабарга кўра, Ўзбекистон расмийлари қозоқ чегарачилари ўққа тутган икки ўзбек фуқароси товарлар контрабандасига алоқадор бўлмагани ҳақида баёнот берди.

Шанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда қозоқ чегарачилари ва контрабандистлар ўртасидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Лекин бугун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қозоғистон расмийларининг баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Миллий хавсизлик хизматига кўра, ҳалок бўлган ўзбек фуқароси қозоқ чегарачилари калтаклаётган қўшниси тарафини олаётган пайтда отиб ўлдирилган.
Ўзбекистон расмийларига кўра, мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари икки мамлакат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан олиб борилмоқда.